АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев давлат ташрифи билан Уммонга боради

Давлат раҳбари Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга боради.

'Мирзиёев давлат ташрифи билан Уммонга боради'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16–17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Уммон Султонлигида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга боради.

Ташриф доирасида пойтахт Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ҳамда қатор тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ташриф якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжат ва битимларни имзолаш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар