АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистонда шаҳар марказларининг камида 30 фоизи яшил ҳудудга айлантирилади

Мазкур чоралар шаҳар ва туманларда яшил ҳудудларни кўпайтириш, мавжуд дарахтзорларни сақлаш ҳамда аҳоли учун қулай экологик муҳит яратишга қаратилган.

'Ўзбекистонда шаҳар марказларининг камида 30 фоизи яшил ҳудудга айлантирилади'ning rasmi

Президентнинг 10 ноябрь куни қабул қилинган фармони билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини янги сифат босқичига олиб чиқиш вазифаси белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2030 йилгача туман ва шаҳар марказларида яшиллик даражасини камида 30 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, давлат таълим ва тиббиёт муассасалари, шунингдек, кўп квартирали уйлар ҳудудидаги яшил майдонларни жамиятнинг дахлсиз бойлиги сифатида муҳофаза қилиш назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар