АсосийЖАМИЯТ

Актриса Нилуфар Ҳамидова қамоққа олинди

5 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 1978 йилда туғилган Н.Ҳ.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

'Актриса Нилуфар Ҳамидова қамоққа олинди'ning rasmi

Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган майда безориликни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нилуфар Ҳамидованинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видеодаги хатти-ҳаракатлар кўплаб фуқароларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари суриштирув ўтказган. ИИБ ходимлари билан суҳбатда актриса жамоатчиликдан узр сўраб, бундай мазмундаги видеоларни бошқа тайёрламаслигини билдирган. Шундан сўнг унга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари судга юборилган.

Қайд этиш жоиз, Нилуфар Ҳамидова аввал ҳам ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари сабабли "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш юзасидан огоҳлантирилган эди.

    Бошқа янгиликлар