АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Хоразмда уйини қиморхонага айлантирган шахс ушланди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Хоразмда уйини қиморхонага айлантирган шахс ушланди'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида ўз хонадонида пул тикиб қимор ўйнаш учун шароит яратиб берган шахс аниқланди. Унинг уйида ўтказилган тезкор тадбир давомида 10 миллион сўмдан ортиқ пул ва ўйин карталари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Хонқа туманидаги "Ғайрат" маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил этиш учун шароит яратиб берган.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг уйида уч нафар таниши билан пул тикиб қимор ўйнаётгани аниқланган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда, қимор ўйинига тикилган 10 миллион сўмдан ортиқ пул маблағи ҳамда ўйинда фойдаланилган икки тўплам ўйин картаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар