2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 6,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 154,2 минг нафарга ошган.
Ҳисобот даврида ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрган давлатлар қуйидагилар:
- Қирғиз Республикаси — 2 983 680 нафар;
- Қозоғистон — 1 183 775 нафар;
- Тожикистон — 1 092 184 нафар;
- Россия — 301 420 нафар;
- Туркия — 257 904 нафар;
- Саудия Арабистони — 253 789 нафар;
- Бирлашган Араб Амирликлари — 73 289 нафар;
- Хитой — 64 809 нафар;
- Миср — 50 463 нафар;
- Вьетнам — 38 276 нафар.
Статистикага кўра, ўзбекистонликлар энг кўп қўшни давлатларга сафар қилган. Хусусан, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон хорижга сафарлар бўйича етакчи учликдан жой олган.






