1

Россиялик собиқ милиция ходими 60 нафар аёлни ўлдирганлигини тан олди

ДУНЁ 11.01.2017, 10:14
Теглар: Россия
Россиялик собиқ милиция ходими 60 нафар аёлни ўлдирганлигини тан олди

Россиянинг Ангарск шаҳрида яшовчи Михаил Попков “Комсомольская правда” сайтига берган интервьюсида терговни чалғитмаганлигини ва хизмат мавқеидан ҳеч қачон фойдаланмаганлигини маълум қилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Ҳисобида 60 дан ортиқ аёлнинг ҳаётига нуқта қўйган қотил Михаил Попков ҳали милиция ходими бўлиб ишлаётган пайтидаёқ қотилликка қўл урган. У журналистнинг “Изларни моҳирона яширганлиги” тўғрисида берган саволига “Бу ерда ҳеч қандай моҳирлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, ҳеч қачон из қолдирмаслик керак, бу эса жуда оддий!” деб жавоб берди. 

Михаил Попков тезкор навбатчи лавозимида ишлаган, терговга алоқаси бўлмаган. 

“Менинг вазифам бор-йўғи жиноятлар ҳақида тушган хабарларни тегишли китобга қайд этиш, тезкор ходимларни воқеа жойига олиб бориш учун транспорт хизматини ташкил этишдан иборат эди. Бошқа жараёнда иштирок этмаганман”, деди қотил.

У икки маротаба ўзи амалга оширган жиноят жойига чиққан.

“Бир жасадни бир неча ойдан кейин, яна бирини эса воқеа рўй берган куннинг эртасига топишди. Мен тезкор ходимлар билан воқеа жойига чиққанда ҳам қўлимдан ҳеч нима келмасди. Уларнинг кўз ўнгида далил-исботларни йўқ қилолмасдим. Умуман олганда ҳеч қандай далил-исботнинг ўзи йўқ эди. Чунки жиноят содир этганда умуман из қолдирмаганман”, деб такрорлади Михаил Попков.
 
Қотил айнан излар, ДНК экспертизаси орқали аниқланди. Ўша пайтларда ҳуқуқ-тартибот идораларида бу янги қўлланган усул эди. Попков шу ерга келганда билимсизлик қилганини тан олди.

“ДНК экспертизаси ўтказилиши хаёлимга ҳам келмаганди, чунки мен бошқа асрнинг одамиман. Ҳозирги замонавий технологиялар, усуллар илгари қўлланмаган. Агар улардан хабарим бўлганда, ҳозир бу ерда ўтирмаган бўлардим”, деди қотил.
 
Ҳозирда Михаил Попков 1994 йилдан 2000 йилгача бўлган давр мобайнида исботланган 22 та қотиллик бўйича бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2017 йилнинг январь ойида тергов яна 25 эпизод бўйича уни қотилликда айблади. Михаил Попков 60 дан ортиқ аёлни ўлдирганини тан олди. У ички ишлар хизматидан бўшагандан кейин автомобилда Владивостокка қатнаган, жасадларни эса йўл чеккасига кўмиб кетган.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1