Хитойда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автобус ҳайдовчиси қўли смартфони билан банд бўлгани учун автотранспортни оёғи билан бошқарди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Бу ҳолатни кўриб, автоҳалокатдан хавотирланган йўловчилардан бири мазкур воқеани видеога олди.
Кадрда ҳайдовчи ўриндиғида ўтирган эркакнинг қўли телефон билан банд бўлганлиги туфайли автобусни оёғи билан бошқаргани акс этган. У шу ҳолатда автобусни шаҳар кўчаларида бошқарган.
Воқеага гувоҳ бўлган йўловчи мазкур факт юзасидан полицияга мурожаат қилган, айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари транспорт компанияси устидан текширувни бошлаган.