АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистонда 19 ноябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Республиканинг тоғли ҳудудларида эса айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор.

'Ўзбекистонда 19 ноябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

19 ноябрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда эса ёмғир ва қор кузатилиши мумкин. Бу ҳақда об-ҳаво маълумотида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечқурун ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 7–9, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–5, кундузи 11–16 даража илиқни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 7–12, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида асосан ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида эса айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 2–7, кундузи 12–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Шамол ғарбдан эсиб, айрим ҳудудларда унинг тезлиги секундига 7–12 метрга етади.

    Бошқа янгиликлар