АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистонда жойлаштириш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 179,7 триллион сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тўққиз ойда ушбу йўналишда жами 179,7 триллион сўмлик хизмат кўрсатилган.

'Ўзбекистонда жойлаштириш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 179,7 триллион сўмга етди'ning rasmi

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда жойлаштириш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 фоизга ошди. Энг катта кўрсаткич Тошкент шаҳрида, энг паст натижа эса Сирдарё вилоятида қайд этилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тўққиз ойда ушбу йўналишда жами 179,7 триллион сўмлик хизмат кўрсатилган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 149,5 триллион сўмлик кўрсаткичдан 30,3 триллион сўмга кўп.

Умумий хизматлар ҳажмининг 172,7 триллион сўми ёки 96,1 фоизи овқатланиш ва ичимликлар билан таъминлаш ҳиссасига тўғри келган. Жойлаштириш хизматлари эса қарийб 7 триллион сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди — 32,6 триллион сўм. Самарқанд вилояти 21,6 триллион сўм билан иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Наманган вилоятида 17,8 триллион, Фарғонада 17,6 триллион, Қашқадарёда 15,4 триллион, Андижонда 11,6 триллион сўмлик хизмат кўрсатилган.

Хоразм вилоятида бу кўрсаткич 10,2 триллион, Қорақалпоғистон Республикасида 9,1 триллион, Бухорода 8,9 триллион, Сурхондарёда 7,5 триллион сўмни ташкил этган.

Навоий вилоятида 5,5 триллион, Жиззахда 5,3 триллион сўмлик хизмат кўрсатилган. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган — 3,4 триллион сўм.

    Бошқа янгиликлар