Шу ой бошида "Ан-Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди. Аммо The Athletic нашрининг ёзишича, футболчи учун махсус хайрлашув учрашувини ташкил этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирча ўйиннинг санаси ва рақиби белгиланмаган. Бундай учрашувнинг ўтказилиши Роналдунинг терма жамоадан кетиши ортидан юзага келган келишмовчиликларни бартараф этишга, шунингдек, футболчининг вакиллари ҳамда Португалия футбол федерацияси ўртасидаги музокараларга боғлиқ.
Нашрда Роналду билан Португалия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳақида ҳам сўз боради. Шунга қарамай, ҳужумчининг миллий жамоа сафида хайрлашув ўйинида иштирок этиш эҳтимоли сақланиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Португалия терма жамоасидаги дебютини 2003 йил 20 август куни Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. 1:0 ҳисобида якунланган баҳсда ўша пайтда 18 ёшда бўлган футболчи иккинчи бўлимда майдонга тушган.






