21 ноябрь куни эрталабки савдоларда биткоин криптовалютаси нархи бир донаси учун 55 648 долларгача пасайди. Бу 2024 йил сентябридан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда TradingView маълумотларида келтирилган.
Маълумотларга кўра, биткоин сўнгги марта бундай нархда 2024 йил сентябрь ойида савдо қилинган. Унинг қиймати пасайиши фонида бошқа криптовалюталар, жумладан, Ethereum нархи ҳам туша бошлаган.
Криптовалюталар бозоридаги пасайиш АҚШ фонд бозоридаги салбий динамика билан бир вақтда кузатилган. Хусусан, ҳафта давомида S&P 500 индекси ҳар куни пасайиб борган. 20 ноябрь куниги савдоларда индекс қарийб 4 фоизга тушган.
Шу куни Nasdaq Composite индекси ҳам 5 фоиздан кўпроқ пасайиб, 2026 йил давомида эришилган барча ўсиш кўрсаткичларини йўқотган. Бу жараёнда олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар нархида ҳам пасайиш кузатилган.






