25 ноябрь куни Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақаси гуруҳ босқичи бешинчи турида Баҳрайннинг "Ал-Холидия" клубини қабул қилди. Қаршидаги "Марказий" стадионида ўтган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 51-дақиқада Аббосжон Ғуломов томонидан киритилди. Унинг голи "Насаф"га муҳим уч очкони тақдим этди.
Шу тариқа, "Насаф" гуруҳ босқичидаги бешта учрашувдан сўнг очколарини 7 тага етказди ва "А" гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилди. Учрашувга қадар 4 очко билан учинчи ўринда бораётган Қарши жамоаси ғалаба орқали турнир жадвалидаги мавқеини яхшилади.
"Ал-Холидия" эса 4 очко билан гуруҳнинг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.
"Насаф" гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувини 9 декабрь куни сафарда БААнинг "Ал-Ваҳда" жамоасига қарши ўтказади. "Ал-Холидия" эса шу куни Қувайтнинг "Ал-Қувайт" клуби билан баҳс олиб боради.
Мазкур учрашувдаги ғалаба Рўзиқул Бердиев шогирдларига кейинги босқичга йўлланма олиш имконини беради.






