АсосийСПОРТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпиони билан биринчи партияни оқ доналарда бошлайди

Қайд этиш жоиз, 2024 йилги жаҳон чемпионлиги баҳсларидан бошлаб ҳар бир ғалаба учун шахматчиларга молиявий бонус тўлаш тизими ҳам жорий этилган.

'Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпиони билан биринчи партияни оқ доналарда бошлайди'ning rasmi

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, илк партияда Синдаров оқ доналарда ўйнайди.

22 ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида 2026 йилги жаҳон чемпионлиги учун ўтказиладиган баҳслар олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши биринчи партияни оқ доналарда бошлайди.

Жаҳон шахмат тожи учун биринчи партия 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади. Чемпионлик баҳслари 12 декабрга қадар давом этиши режалаштирилган.

Мусобақа қоидаларига кўра, биринчи бўлиб 7,5 очко жамғарган шахматчи жаҳон чемпионига айланади. Шунингдек, қора доналарда ўйнаётган шахматчига 40-юришга қадар дуранг таклиф қилиш тақиқланган.

Агар 14 та классик партиядан кейин ҳисоб 7:7 бўлса, ғолиб тезкор шахмат ва блиц бўйича тай-брейк баҳсларида аниқланади. Бундай ҳолатда ҳал қилувчи ўйинлар 12 декабрь куни ўтказилиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар