Туркия полициясининг собиқ ходими, Россия элчиси Андрей Карловни Анқарада отиб ўлдирган қотил Мевлют Мерт Алтинташ номсиз қабристонга дафн этиладиган бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Маълумотларга кўра, жиноятчининг яқинлари унинг жасадини ўликхонадан олиб кетишдан бош тортди. Улар 15 кун мобайнида жасадни олиш ҳуқуқига эга бўлсалар-да, 3 ҳафтадан бери ҳеч ким жасадни олиб кетмади. Шу сабабли қотилнинг жасадини дафн этиш масаласи маҳаллий муниципалитет вакиллари билан муҳокама этилди.