Туркиянинг Boeing 747 юк самолёти Бишкек яқинига қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Бугун душанба тонгида, Гонконг-Бишкек рейсини амалга ошираётган Туркиянинг Boeing 747 юк самолёти Бишкек аэропорти яқинидаги дала ҳовлилар қурилган қишлоққа қулади. Оқибатида 2 та уй ёниб кетди. Тинч аҳолидан 20 киши ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди.
“Сўнгги маълумотларга кўра, қишлоқдаги 15 та уй вайронага айланган, 20 киши ҳалок бўлган”,– деб маълумот берди ФВВ вакили.
Ҳозирда ҳукумат вайрон бўлган уй эгаларининг аниқ сонини аниқламоқда.
Самолёт ҳалокатга учраган Соқулук туманига Қирғизистон республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамматкалий Абулғозиев, ФВВ бошлиғи Қубатбек Бўронов, транспорт ва йўллар вазирлиги раҳбари Жамшитбек Калиловлар етиб келди.
03.05.2024, 14:22
Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...01.05.2024, 16:06
Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...22.04.2024, 20:57
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...21.04.2024, 15:36
Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...