АсосийDunyo

Буюк Британияда ҳомиладор стюардесса бутербродни еб қўйгани учун ишдан бўшатилди

EasyJet компанияси стюардессаси бутербродни еб қўйгани учун ишдан бўшатилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Нашрнинг хабар беришича, стюардессага экипаж аъзоларидан бири  бутерброд берган. Шундан кейин унинг ҳамкасби бутерброд жойига қайтарилмагани учун EasyJet авиакомпаниясига қизнинг устидан шикоят қилган.

Авиакомпания мазкур факт юзасидан хизмат текшируви ўтказиб, стюардесса ва экипаж аъзосини ишдан бўшатди.

EasyJet авиакомпаниясининг иш тартибига кўра, сюардесса унга бутерброд берган экипаж аъзосидан чек талаб қилиши лозим эди.

    Бошқа янгиликлар