Актриса Шаҳзода Матчонова тожикистонлик хонанда Меҳрнигори Рустамнинг клипида суратга тушмоқда. Суратга олиш ишлари Тошкентдаги Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда стилист ва визажист Лидия Андре ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди.
Мазкур клипда Шаҳзода Матчонова бутунлай янгича қиёфада намоён бўлади.
“Кўчада изғирин совуқ, биз эса клип суратга олмоқдамиз. Сиз мени бу қиёфада ҳали кўрмагансиз”,—дейди Шаҳзода Матчонова Лидия Андрега янги кўриниши учун миннатдорчилик билдириб.
Клип ва киноларда асосан силлиқ соч билан намоён бўладиган Шаҳзода Матчонова жингалак тожикистонлик хонанданинг клипида жингалак сочларда намоён бўлади.
Маълумот учун, 23 ёшли Меҳрнигори Рустам тожикистонлик таниқли қўшиқчи ва модел. Унинг Instagram`даги саҳифасини қарийб 63 минг интернет фойдаланувчиси кузатиб боради.