1

Йигитали Мамажонов Юлдуз Ражабова бир-бирининг саволларига очиқ-ойдин жавоб берди

ШОУ-БИЗНЕС 16.01.2017, 14:58
Теглар: Шоу-бизнес, Актриса, Актёр
Йигитали Мамажонов Юлдуз Ражабова бир-бирининг саволларига очиқ-ойдин жавоб берди

“Даракчи” газетаси янги йилда янги лойиҳаларни тақдим этмоқда. Улардан бири “Жавоб беринг” лойиҳаси. Лойиҳанинг илк меҳмонлари эса экранда бир-бирига жуда мос партнёр деб топилган актёрлар Йигитали Мамажонов ва Юлдуз Ражабова бўлди. Лойиҳа шартига кўра улар бир-бирларининг саволига очиқ-ойдин жавоб бериши лозим.

Юлдуз Ражабованинг Йигитали Мамажоновга саволлари:
— Йигиталига аталган саволларим кўплигидан қайси биридан бошлашга ҳам ҳайронман... 

1.  Олий ўқув юртида  бирга ўқиганимиз учун сизни феъл- атворингиз, ҳаётга қарашларингизни жуда яхши биламан. Аммо орадан анча вақт ўтди. Турли вазиятларга дуч келдингиз. Айтингчи, аввалги Йигитали билан ҳозиргиси ўртасида нима фарқ бор?
2.  Ҳамма билан тез тил топишиб кета оладиган, одамшаванда инсонсиз, дўстларингиз ҳам кўп. Айтингчи, улар йиллар давомида сараландими? Бугун ёнингизда содиқ дўстлар қолганми?
3.  Жаҳлингиз жуда тезлигини яхши биламан. Жаҳл чиққанда ақл кетади деган нақл бор. Асабийлашганда ўзингизни қўлга олишни ўргандингизми? 
4.  Эркак кишининг ғурурига нима тегиши мумкин? Сизда шундай ҳолат кузатилганми?
5.  Ёлғонни кечирасизми?

“ЖАҲЛИМНИ ЖИЛОВЛАЙ ОЛАМАН”
Йигитали Мамажоновнинг жавоблари:

1.Феъл атворим деярли ўзгармаган. Лекин ўша пайтларда излаган саволларимга бугунга келиб ўз ҳаётий тажрибамда жавоб топяпман. Шунинг учун саволингизга Йигитали Мамажоновнинг тажрибаси ортиб боряпти деб жавоб берсам тўғри бўлади. 
2.Ҳаётим давомида давомида ҳеч қачон дўст танлашга қийналмаганман. Шунинг учун олдин ҳам, бугун ҳам ҳақиқий дўстларим ёнимда ва мен бундан хурсандман. Уларни санаб бермайман, баракаси учади (кулади).
3. Жаҳлимни жиловлашни ўргандим. Бу  қийин эмас. Чунки қуюшқондан чиқсам, оқибати ёмон бўлишини яхши биламан. Жаҳл инсонга эмас, шайтонга хос эканини унутмаслик керак.
4.Ғурурга ҳеч ким теголмайди, агар бунга ўша инсоннинг ўзи йўл қўймаса. Тўғри, баъзида адолатсизлик туфайли бироз ранжишимиз мумкин. Бундай пайтларда мен иродамни мустаҳкам қиламан. 
5. Ҳаётда кечиримли бўлиш керак. Аммо муносабатларга ёлғон аралашганини ҳеч қачон унутмайман. 

Йигитали Ражабовнинг Юлдуз Ражабовага берган саволлари:
 — Аслида, Юлдузга бермоқчи бўлган саволларимни шахсан ўзидан ҳам сўрашим мумкин. Лекин ушбу лойиҳада иштирок этиш ўзим учун ҳам қизиқ бўлди. Қолаверса, саволларим орқали унинг яхши инсон эканлигини бошқаларга ҳам “мақтанмоқчиман”.

1.  Ҳаёт жуда мураккаб ҳар куни биз — инсонлар ўзимизга савол бериб жавобини топишга интиламиз. Лекин ҳар доим ҳам топган жавобларимизга кўниколмаймиз. Ана шундай пайтларда қандай йул тутасиз? 
2.  Баъзи инсонлар жуда ишонувчан бўлади, бировлар эса айёр, кимдир эса каҳри қаттиқ. Яна бошқалари эса ҳаётга реал қараб хулоса чиқаради. Улар ичида бошқаларга нисбатан ишончини йўқотганлари ҳам йўқ эмас. Сиз юқорида айтиб ўтилган тоифаларнингга қайси бирига кирасиз?
3.  Ҳаётда маслаҳатгўйингиз ким? Ва сўнгги марта кимнинг маслаҳатига кўра иш тутдингиз?
4.  Қизларнинг ҳақиқий дўст  бўлиши жуда  қийин. Аммо шундай бўлса ҳам уларнинг дўстлари бўлади. Сиз ўзингизнинг чин дугонангиз борлигига ишонасизми? У ҳақида гапириб беринг. 
5.  Сўнгги саволим — сиз учун ҳаётда энг муҳим нарса?

“ҚИЗЛАР ҲАМ ДЎСТ БЎЛА ОЛАДИ”
Юлдуз Ражабованинг жавоблари:

1.  Мен шу кунгача саволларимга китоблар, кинофильмлар орқали жавоб излаб тополганман. Сўнгги вақтларда эса турли вазиятларга дуч келаверганимдан ўзимга ўзим  “Энди нима бўлади?” деб  савол беряпман. 
2.  Биламадим, бу менинг камчилигимми ёки ютуғим, лекин табиатан ўзимни жуда ишонувчанман деб биламан. Ҳатто ҳазиллашиб турган инсоннинг гапини ҳам рост деб ўйлаб қолишим мумкин. Балки шунинг учун кимдандир хафа бўлсам, ўз қобиғимга ўралиб, ҳеч ким билан гаплашмай қўяман. Бироқ кўнгилхираликларни тез унутаман. 
3.  Ҳаётда иккита маслаҳатгўйим бор. Бири — онажоним. Ҳар бир ишни бошлашда ҳам, бирор қарорга келишда ҳам биринчи бўлиб у онамнинг фикрига қулоқ тутаман. Шу билан бирга дугонам ва ҳамкасбим Зара Ширинова. Уларнинг фикри доим бир ердан чиққан. 
4.  Қизлар дўст бўлолмайди деган фикрингизга қаришиман. Фақат баъзи ҳолатларда инсонларнинг ўзи бу нозик туйғуга путур етказиб қўйишлари мумкин. Менга эса ҳақиқий дўстлик бахтини туйиш берилган. Сирдошим, ҳар қандай вазиятда суяна оладиган дугонам — Зара борлигидан хурсандман. 
5.  Бугунги кунда дунёдаги турли вазият ва воқеаларни кўриб бу ҳаётда энг муҳими тинчлик эканини тушуниб етдим. Ер юзида яхшилик ва тинчлик ҳукм сурса, қолган ҳамма нарсани инсон ўзи яратиши мумкин. 

Фактлар
•  Йигитали ва Юлдуз ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтида курсдош бўлишган. 
•  “Fm Севги”, “Севги балки бу жаннат”, “Ойқиз эртаги” фильмларида севишганлар ролини ижро этишган. 

Алия СУЛАЙМАНОВА

Шарҳлар

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АКТРИСА АСАЛ ШОДИЕВА ТАДБИРКОРЛИККА ҚЎЛ УРДИ (ФОТО, ВИДЕО)

21.09.2017, 15:12

Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1