1

Қирғизистонда самолёт қулаши оқибатида 31 нафар қурбон бўлганларнинг жасади суд-тиббиёт экспертизасига топширилди

ДУНЁ 16.01.2017, 15:19
Теглар: Фожиа, Самолёт, Қирғизистон
Қирғизистонда самолёт қулаши оқибатида 31 нафар қурбон бўлганларнинг жасади суд-тиббиёт экспертизасига топширилди

Қирғизистон марказий суд-тиббиёт экспертизасига 31 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади топширилди, деб хабар берди “Vesti.ru”

Бишкек касалхонасига шахси аниқланган, 12 нафар тан жароҳати олган одамлар ётқизилган. Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг рўйхати тузилмоқда. Қурбон бўлганларнинг яқинлари билан махсус икки гуруҳдан ташкил топган психотерапевтлар иш олиб бормоқда.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат фуқароларини ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашда ёрдам беришга чақирди.

Самолёт ҳалокатга учраган мазкур қишлоқда яшовчи фуқароларнинг аниқ рўйхати бўлмаганлиги жасад қолдиқларини идентификация қилиш ишларини қийинлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Туркия авиакомпанияларидан бирига тегишли “Боинг” юк ташиш самолёти Бишкек шаҳри яқинидаги дала ҳовлилар жойлашган, аҳоли яшайдиган қишлоқ устига қулаган. Ҳалокат оқибатида 32 та уй вайронага айланган.

Шарҳлар

⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Қирғизистонга келди. Бу унинг Жапаров давридаги илк ташрифи

09.12.2022, 09:30

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари...
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди

02.12.2022, 09:31

Бишкекнинг Первомайский туман суди 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "24.kg" хабар қилди. Дастлаб судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилди. Судга...
"Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинга ўтиб кетди. Биз ҳатто гугурт заводи ҳам қура олмадик". Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини таъкидлади (видео)

17.11.2022, 12:24

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1