Россиянинг Новороссийск шаҳрида 3 ёшли бола олов билан ўйнашиб, уйга ўт қўйиб юборди, оқибатда онаси ҳалок бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Воқеа Новороссийск шаҳрининг Восточний туманида содир бўлди. Тахминларга кўра, 3 ёшли бола онаси ухлаб ётганда, олов билан ўйнашган. Болани олов қаъридан ўгай отаси олиб чиққан, онасини эса қутқаришнинг иложи бўлмаган.
Ҳозирда воқеага ойдинлик киритилмоқда. Ёнғин оқибатида эркак ҳам куйиш жароҳатини олган, болага эса ҳеч нарса қилмаган.