Бугун Қирғизистон ҳукумати Бишкек шаҳридаги Манас аэропортига яқин жойдаги қишлоққа қулаган Туркия самолёти оқибатида ҳалок бўлганлар хотираси учун 17 январни мотам куни, деб эълон қилди, дея хабар берди “Russian.rt.com” нашри.
“Президент фармонига асосан, Қирғизистон республикаси ҳудудида 17 январь мотам куни, деб эълон қилинди. Мотам кунида барча давлат ташкилотларида, шунингдек барча элчихоналарда Қирғизистон республикаси давлат байроғи тушириб қўйилади”, деб хабар берди ҳукумат матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Туркиянинг Boeing 747 юк самолёти Қирғизистон ҳудудида ҳалокатга учради. Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида 37 киши ҳалок бўлган.
24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...09.12.2022, 09:30
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари...02.12.2022, 09:31
Бишкекнинг Первомайский туман суди 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "24.kg" хабар қилди. Дастлаб судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилди. Судга...17.11.2022, 12:24
Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда...