Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга “Боинг-747” юк самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 январь куни Қирғизистонда Туркия авиакомпаниясига қарашли “Боинг-747” юк самолёти ҳалокатга учраши оқибатида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди.





