АсосийJamiyat

Олий Мажлис Сенати айрим аъзоларининг ваколати муддатидан илгари тугатилди

2017 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати айрим аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатди.

Шунингдек, мажлисда Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини 2017 йил 21 январь куни соат 10.00да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Кимёгарлар” маданият саройи биносида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар