2017 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.
ТИВ раҳбари 2017 йил 16 январда Қирғизистонда кўплаб инсонларнинг, жумладан болаларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган «Боинг-747» юк самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Муваққат ишлар вакили Азамат Мамбеков Қирғизистон раҳбарияти ва халқи номидан Ўзбекистон томонига ҳамдардлик ва далда учун миннатдорчилик билдирди.