Илгари АҚШнинг янги президенти Дональд Трампни шилқимликда айблаган Саммер Зервос, энди ор-номусини ҳимоя қилиш мақсадида унга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Қиз агар Трамп айбини тўлиқ тан олса, даъво аризасини қайтариб олиши мумкинлигини маълум қилди.
Илгари Саммер Зервос Дональд Трамп бошловчилик қилган “Ўқувчи” номли шоуда иштирок этган. Ўтган йилнинг октябрь ойида қиз адвокати иштирокида матбуот анжумани уюштириб, 2007 йилда у Трампни учратиб, иш сўраганида миллиардер унга шилқимлик қилганини маълум қилган эди.
Дональд Трампнинг ўзи эса бу айбни ёлғон деб, тўлиқ рад этганди.