1

Ўзбекистонда туроператорларга нақд хорижий валюталарни қабул қилишга рухсат берилди

ЖАМИЯТ 18.01.2017, 14:53
Ўзбекистонда туроператорларга нақд хорижий валюталарни қабул қилишга рухсат берилди

Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳмонхоналар ва бошқа турар жой воситаларига жойлаштириш хизматлари, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига маҳаллий сайёҳлик операторлари орқали хорижий шерикларнинг туристик хизматларига тўловларни амалга ошириш учун нақд хорижий валютадан фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 12 январдаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани олиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон резидент ва норезидентларидан нақд хорижий валютани қабул қилиш Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада касса операцияларини амалга оширувчи юридик шахсларга қўйилган тартибларга мувофиқ равишда хорижий валюта тушуми инкассацияси билан махсус кассаларда олиб борилади.

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳмонхонага жойлаштириш хизматлари учун тўловлар фақатгина эркин конвертация қилинувчи валютада амалга оширилиши тўғрисидаги талаб кучга кирган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1