1

Оренбургда 12 ёшли қизчани ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди (Видео)

ДУНЁ 18.01.2017, 16:06
Оренбургда 12 ёшли қизчани ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди (Видео)

Россиянинг Оренбург шаҳрида 12 ёшли Анастасия Дьяковани ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Қизчани ўғирлаган жиноятчининг автомашинаси шаҳар ахлатхонаси ёнидан топилди.

Жиноятда 29 ёшли, пермлик йигит гумонланмоқда. У ўз айбига иқрор бўлди, аммо жиноятни нима мақсадда амалга оширгани ҳозирча номаълум.

Анастасия 17 январь куни Родимцев кўчасидаги уйи олдида ўғирланган. Жиноятчи ундан ёлғонни ёрдам сўраб, машинага ўтқазган. Қизча машина юкхонасидан туриб, онасига қўнғироқ қилган ва ёрдам сўраган. 

Полиция “Тутиш” тадбирини эълон қилди, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг саъй-ҳаракати билан жиноятчи шаҳардан чиқиб кетолмади.

Уни излашда барча хизматлар, кўнгиллилар иштирок этди. Ярим тунда автомобилнинг турган жойи аниқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1