1

Қирғизистон махсус хизмати Бишкекда рўй берган авиаҳалокатни “миллатни тозалаш” деб атаган аёлни сўроқ қилди

ДУНЁ 18.01.2017, 17:03
Теглар: Қирғизистон
Қирғизистон махсус хизмати Бишкекда рўй берган авиаҳалокатни “миллатни тозалаш” деб атаган аёлни сўроқ қилди

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Бишкек шаҳри яқинига қулаган юк самолётининг ҳалокатини “миллатни тозалаш”, деб атаган тиббиёт академиясининг собиқ ўқитувчиси Таттигул Дооталиевани сўроқ қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Дооталиеванинг Facebook саҳифасида ёзган изоҳини хавфсизлик хизмати ходимлари миллатлар орасига нифоқ солиш мақсадида ёзилган, деб қабул қилди. Аёл авиаҳалокатни “миллатни тозалаш”, ҳалок бўлганларни эса асосан мамлакатнинг жанубий ҳудудидан кўчиб келган қирғиз миллатига мансуб бўлмаган одамлар, деб ёзган. У мазкур ёзувни ижтимоий тармоққа жойлаштирганидан кейин тиббиёт академиясидан ишдан бўшатилди. Парламент депутати Омурбек Бабанов уни тиббиёт академиясидан ишдан бўшатишни талаб қилди. Унинг ҳамкасби Улуғбек Ормонов Дооталиевага нисбатан жиноят иши қўзғашни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Манас аэропорти яқинидаги қишлоқ устига Гонконг-Истанбул рейси йўналишида учаётган Туркиянинг “Боинг 747-400” юк самолёти қулаган. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотларга ҳозиргача аниқлик киритилмоқда. Қирғизистон республикаси бош вазири ўрибосари Мухамметкалий Абулғозиев суд-экспертиза марказида авиаҳалокатда ҳалок бўлган 37 нафар одамнинг шахси аниқланганини, улардан 17 нафари болалар эканлигини маълум қилган. Мамлакат ФВВ эса, 31 нафар одам ҳалок бўлди, деб хабар берган. Самолёт қулаши оқибатида 30 та уй вайронага айланган. Мамлакат ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оиласига 70 минг сомдан (минг долларга яқин) ёрдам пули ажратган.

Шарҳлар

⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Қирғизистонга келди. Бу унинг Жапаров давридаги илк ташрифи

09.12.2022, 09:30

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари...
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди

02.12.2022, 09:31

Бишкекнинг Первомайский туман суди 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "24.kg" хабар қилди. Дастлаб судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилди. Судга...
"Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинга ўтиб кетди. Биз ҳатто гугурт заводи ҳам қура олмадик". Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини таъкидлади (видео)

17.11.2022, 12:24

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1