Оқ уйда саккиз йил истиқомат қилган Барак Обаманинг оиласи Вашингтон яқинидаги Калорамо туманига кўчиб ўтади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Ҳозирда кўчиш жараёни бормоқда. Обамалар уйининг умумий майдони 8,2 минг квадрат фут бўлиб, унинг 9 та ётоқхонаси мавжуд. Уйнинг нархи 4,3 миллион доллардир.
Барак Обама Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва Amazonнинг асосчиси Жефф Безослар билан қўшни бўлди.