Доминик Жозеф Пуополо Тwitter`даги саҳифасига АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солувчи мазмунга эга хабарни жойлаштирди.
Полициянинг маълумотига кўра, Пуополо Трампнинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этиши ва ўз режасини ўша ерда амалга оширишини айтган.
“Мен инаугурация маросимида қатнашаман ва Трампни ўлдираман”,деб ёзган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.Полиция эркакнинг турар жойини аниқлашга муваффақ бўлган.
Асли бостонлик бўлган Пуополо 51 ёшда. Эркак расмий равишда уйсиз сифатида рўйхатдан ўтгани учун уни излаш ишлари бироз қийин кечган. Ҳозирда Пуополо ҳибсга олинган. У бир неча кунни қамоқда ўтказишга мажбур.





