1

​Австралиялик актёр клип суратга олинаётганда отишмадан ҳалок бўлди

ДУНЁ 23.01.2017, 14:29
Теглар: Россия
​Австралиялик актёр клип суратга олинаётганда отишмадан ҳалок бўлди

Австралиялик актёр маҳаллий Bliss n Eso хип-хоп гуруҳининг қўшиғига суратга олинаётган клипнинг съёмка жараёнида отишмадан ҳалок бўлди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Мазкур клипда бардаги отишма акс этиши лозим эди. Маҳаллий полициянинг хабар беришича, хавфли съёмка жараёнида гуруҳнинг ўзи иштирок этмаган, уларнинг саҳнаси алоҳида суратга олинган. Съёмка пайтида актёрлардан бири кўкрагига теккан ўқдан ҳалок бўлди. Ҳозирда полиция мазкур фактга ойдинлик киритмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари актёрнинг ўлимини “иш пайтида олинган жароҳат”, деб тан олди. Съёмка гуруҳи воқеага ойдинлик киритишда полицияга ёрдам бермоқда.

Қотиллик содир этилган Brooklyn Standard барининг эгаси съёмка ишларини амалга ошириш учун барни бир кунга ижарага берганлигини маълум қилди. Воқеа содир бўлганда барда ишловчи ходимлардан ҳеч ким бўлмаган. Гуруҳ аъзолари клипда суратга тушишни хоҳловчиларни кастинг асосида танлаб олган.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1