Хонанда Муниса Ризаева ҳамкасби Каниза(асли исми Шаҳризода)нинг имиджига муносабат билдирди.
“Шаҳри, лекин тарелкангга гап йўқ. Шу стилингга беш кетаман. Ҳар доим шунақа асал қиз бўлиб юр”, деб ёзади Муниса Ризаева Каниза билан тушган суратини Instagram`даги саҳифасига жойлаб.
Ўз ўрнида Каниза ҳам ҳамкасби ва дугонаси Муниса Ризаеванинг мақтовидан илҳомланиб, унга аталган миннатдорчилик сўзларини ёзиб қолдирди.
“Мунис, раҳмат, ўртоқжон, илиқ сўзлар учун”, деб ёзади Каниза.
Маълумот учун, Муниса Ризаева бугун, 23 январь куни синглиси Карима билан бирга Озарбайжоннинг Боку шаҳрига йўл олди. Хонанда ушбу сафардан кўзланган мақсад ҳақида маълумот бермаган.