АсосийJamiyat

​Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазирига ҳамдардлик билдирди

'​Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазирига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига ва дўст ҳинд халқига Андхра-Прадеш ва Орисса штатлари чегарасида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Бошқа янгиликлар