Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова юрак ҳуружи ташхиси билан шифохонага тушди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Муқаддас Холиқова 22 январь куни тоби қочгани боис Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонага олиб кетилган. Шифокорларнинг ташхисига кўра, Муқаддас Холиқова иккинчи бор юрак ҳуружини бошдан кечирган ва зудлик билан шифохонанинг жонлаштириш бўлимига жойлаштирилган.
Актриса 2013 йилда ҳам юрак хуружига чалинган эди. Даво чоралари кўрилгач, актриса яна ишига қайтди. Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Муқаддас Холиқованинг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
“Darakchi.uz” таҳририяти номидан Муқаддас Холиқовага мустаҳкам соғлик тилаймиз.