1

​Андижоннинг “Ўзбегим” савдо марказида аёл боласини эскалатордан пастга тушириб юборди (Видео)

ЖАМИЯТ 24.01.2017, 16:09
Теглар: Видео, Фожиа, Бола, Она ва бола
​Андижоннинг “Ўзбегим” савдо марказида аёл боласини эскалатордан пастга тушириб юборди (Видео)

Андижоннинг “Ўзбегим” савдо марказида бола кўтарган аёлнинг эскалаторда қоқилиб кетиб, боласини пастга тушириб юборгани акс этган тўрт сонияли видеоролик фойдаланувчилар томонидан Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилди, деб хабар берди “Nuz.uz” нашри.

Видеороликда узун кўйлакли, бола кўтариб олган аёлнинг эскалатор зинасида қоқилиб кетиб, қўлидаги боласини пастга тушириб юборгани акс этган.

Андижон аҳолиси ҳақиқатан ҳам мазкур бахтсиз ҳодиса “Ўзбегим” савдо марказида бир неча кун илгари рўй берганини таъкидлашди. Аммо видеоролик кеча, 23 январь куни ижтимоий тармоққа жойлаштирилди. Бола тўрт қаватли бино баландлигидан, ертўладаги кафель устига тушди. Унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Мазкур видео икки гуруҳга бўлинган Facebook фойдаланувчилари орасида қизғин баҳс-муноазараларга сабаб бўлди.

Биринчи гуруҳ фожиада аёлни айблаган. Боланинг ҳалок бўлишига унинг узун кўйлак кийиб, этагига чалишганини, оқибатда мувозанатни йўқотиб, болани пастга тушириб юборганлигини сабаб қилиб кўрсатишган. Видеода аёл бир қўлига бола кўтаргани, иккинчи қўли билан эскалатордан пастга юриб тушмоқчи бўлаётган иккинчи боласининг қўлини ушламоқчи бўлгани акс этган. Фойдаланувчилар бундай ҳолатда аёл таваккал қилиб, эскалатордан эмас, замонавий савдо марказларида мавжуд бўлган лифтдан фойдаланиши зарур бўлганлигини таъкидлашди.

Иккинчи гуруҳдаги фойдаланувчилар эса бахтсиз ҳодисага эскалаторнинг ноқулайлигини, йўловчилар хавфсизлигининг таъминланмаганлигини важ қилиб кўрсатди. “Эскалаторнинг ён томонига албатта тўсиқ ўрнатиб, унинг тутқичларини баландроқ кўтариш керак”, деб маслаҳат берди фойдаланувчилардан бири. Улар фойдаланувчиларни бошига шундай оғир мусибат тушган онани муҳокама қилмасликка чақирган.

Мазкур воқеага ойдинлик киритиш сўралган “Ўзбегим” савдо маркази маъмурияти фожиага изоҳ беришни истамади.

Ҳар қандай шароитда ҳам мазкур фожиада ким ҳақ, ким ноҳақлигини муҳокама қилишдан энди фойда йўқ. Бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, савдо марказларидаги ходимларнинг фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга, эскалатор ҳаракатини назоратга олишга жиддийроқ муносабатда бўлишларини истаймиз. Оналар эса фарзандларига таҳдид солувчи хавф-хатарни тўғри баҳолаб, диққат-эътиборли ва масъулиятли бўлишларини сўраймиз.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1