Ягона порталда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз интерактив хизматларини тақдим эта бошлади.
Мазкур имконият сўзсиз фуқаролар ва тадбиркорлик субектларига ўз муаммоларини ортиқча бюрократик тўсиқларни четлаб ўтган ҳолда тез ва сифатли ҳал этишларига ёрдам беради. Ушбу имкониятнинг амалга оширилиши мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда қўйилган муҳим қадамлардан биридир.