Баъзан шундай ҳодисалар рўй беради-ки, унга олимлар ҳам жавоб тополмайди. Миллионлаб одамлар эса бундай табиат ҳодисаларининг сабабини билиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади.
Қуйида сизни ҳеч ким ечолмаган жумбоқларнинг 9 таси билан таништирамиз.

“Wow!” сигнали
“Wow!” сигнали ёки расман таржима қилинса, “Ўҳ-ҳў!”, деб аталувчи радиосигнал 1977 й илда SETI лойиҳаси доирасида (лойиҳанинг умумий номи ердан ташқарида бўлган цивилизацияларни қидириш бўлган) Жерри Эйман (Jerry R.Ehman) томонидан ўйлаб топилган.
Олим рамзларни қизил қалам билан белгилаб, сигнал тавсифи ўзи кутган ердан ташқари цивилизация назарий сигналига мос тушганидан ҳайратланиб, уларнинг ёнига “Wоw!” деб ёзиб қўйган. Афсуски, бу сигнал бошқа қайтарилмаган. Астрономларнинг тахмин қилишича, сигналнинг манбаи 266P/Christensen ва P/2008 Y2 кометаси ядроси атрофидаги водород бўлган. Аммо бу тахмин ҳам қайта текширувга муҳтож.

Даладаги доиралар
Ўсимликлар ўсиб ётган далада турли-туман шаклларнинг пайдо бўлиши ҳам ҳеч ким тагига етолмаган сирли ҳодисалардан биридир. Бу суратлар шу даражада аниқлик билан чизилганки, улар бутун бошли пиктограммаларни эслатади. Бундай доиралар ҳақида бутун ер юзи бўйлаб 9000 маротаба хабар берилган бўлиб, уларнинг 90 фоизи Англияга тўғри келади.
1991 йилда британиялик Дэйв Чорли (DaveChorley) ва Даг Бауэр (DougBower)лар арқон ва таёқлар ёрдамида юзлаб шундай доираларни яратганликларини тан олган. Ҳозирда уларнинг издошлари кўпайган. Бу гаплардан кейин жумбоқ ечилгандек туюлади, аммо бундай доиралар XIX асрда ҳам пайдо бўлганига нима дейсиз? Масалан, сирли доиралар ҳақида 1678 йилда чоп этилган “Ўроқчи шайтон” инглиз рисоласида расман айтиб ўтилган.
Доирага ўхшаш шаклларни қуюн ҳам юзага келтиради, деган тахминлар мавжуд. Буюк Британиянинг қир-адирли ҳудудларида бундай кучли қуюнлар тез-тез бўлиб туради.

“Мария Целеста” кемасининг изсиз йўқолган экипажи
1872 йилда Гибралтар бўғозидан 400 миля узоқликда бортида бирор инсон бўлмаган елканли кема топилган. Кемадаги буюмларга, озиқ-овқат маҳсулотларига, сувга ҳеч ким қўл теккизмаган. Асосий тахминга кўра, фожиага бочкалардаги спиртнинг ногерметиклиги сабаб бўлиб, улар ёпиқ трюмда портлаб кетган. Кема капитани навбатдаги портлашдан хавфсираб, экипаж аъзоларига кемага қалин арқонлар ёрдамида боғланган қайиқларга ўтириб, бехавотир жойга сузиб боришни буюрган. Қайиқларнинг денгизга туширилиши, экипаж аъзоларининг кемани тарк этиши саросима ва ваҳимага сабаб бўлган. Ҳамма қайиқларга ўтиргач, кўтарилган бўрон кема ва қайиқларни боғлаб турган арқонларни узиб, уларнинг одамлар билан бирга ғарқ бўлишига сабаб бўлган.

Роанок колониясининг йўқолиши
Қиролича Елизавете I нинг ташаббуси билан илк маротаба Шимолий Америкада , сургун қилинган инглизлар макони — Роанок колонияси вужудга келган эди. Унда тахминан 90 нафар эркак, 17 та аёл ва 11 та бола бўлган.
Мазкур колония дарахтга “кроатоан” деб ёзганча изсиз йўқолган. “Кроатоан” бир пайтлар шу ерда яшаб ўтган ҳиндулар қабиласининг номидир.
Энг мантиқий тахминларга кўра, колониядагилар аборигенлар билан танишиб қолган. Улар қандай қилиб, ёввойи табиат қўйнида жон сақлаш сирларини яхши билгани учун колониячилар уларга эргашиб кетган. Бошқа тахминга кўра, колониядагиларни маҳаллий қабилалар ёки испанлар асирга олган.

Тунгус метеоритининг тушиши
1908 йилнинг 30 июнида Марказий Сибирь осмони узра оловли жисм учиб ўтган. Уни кўпчилик қишлоқ аҳолиси кўришга муваффақ бўлган ва момоқалдироққа ўхшаш овозни эшитган. Кейин кучли портлаш юз берган. Портлаш тўлқинини бутун Ер юзидаги расадхоналар қайд этган. 2000 кв.майдондаги дарахтлар қулаган, портлаш марказидан бир неча юз километр узоқликдаги уйларнинг деразалари синган.
Воқеа юз беришидан уч кун илгари Европа ва Сибирь осмонида ғалати атмосфера ҳодисалари содир бўлган. Осмонда кумушсимон булутлар ва ёрқин шафақ пайдо бўлган. Аммо бирорта экспедиция метеорит қолдиқларини топмаган.
Асосий тахминга кўра, Ер муз метеорити ёки атмосферада парчаланиб кетган, муздан ташкил топган ядроли комета билан тўқнашган. Қизиқарли тахминлардан яна бирида, бу Тесланинг симсиз электроэнергия узатиш бўйича тадқиқоти бўлганлиги айтиб ўтилган.

Майкл Боутрайт бошдан кечирган ғалати ҳодиса
2013 йилда 61 ёшли флоридалик Майкл Боутрайт (MichaelBoatwright) ҳушсиз ҳолда топилган. Унинг ёнидаги ҳужжатлар шахсини тасдиқлаганига қарамай, у кўзини очганда кўзгудаги аксини танимаган ва швед тилида гапириб, ўзини швециялик Йохан Эк деб таништирган. Майкл Боутрайт хотирасини йўқотиб, она тили бўлмиш инглиз тилида гапиришни ёддан чиқарган.
Ҳеч ким Майклга ишонмаган, уни инглиз тилида гапиртиришга ҳаракат қилишган. Бир пайтлар шведчадан бироз хабари бўлган Майл амнезиядан кейин бу тилда тўлиқ гапирган.
Боутрайтнинг ҳолати тиббиётда диссоциатив фуга, яъни инсоннинг ўзи ҳақидаги маълумотларни, ҳаттоки исмини ҳам батамом унутиш касаллиги, деб аталади. Мазкур касалликка чалинган беморлар яшаш жойини, исм-шарифларини ўзгартиришлари, таржимаи ҳолларини унутишлари ва касалликка чалинганликларини билмасликлари мумкин. Касаллик руҳий жароҳат туфайли юзага келади. Бу дард ҳимоя хусусиятига эга бўлиб, беморни барча муаммоларидан халос этади. Аммо шундай, деб тахмин қиладиган бўлсак, Майкл қандай қилиб, швед тилида мукаммал даражада гаплашишни ўрганди?

Вашингтон от ўйини
1952 йилнинг 19 июлидаги Вашингтон аэропорти радари осмонда пайдо бўлган 7 нафар номаълум учар жисмни расман қайд этди. Бу номаълум учар жисмлар соатига 2000 километр тезликда ҳаракат қилган. АҚШ ҳукумати уларни тутиш учун қирувчи самолётларни юборган. Аммо уларнинг яқинлашганини кўрган “учар ликопчалар” яширинишга муваффақ бўлган, аммо самолётлар кетгач, яна пайдо бўлган. Вашингтон аэропорти осмонида учган бу номаълум учар жисмлар ҳақиқатан ҳам “учар ликопча”лар бўлганми ёки бирор давлатнинг махфий учувчи қурилмаси бўлганми, деган савол ҳозиргача олимлар ва ҳарбийлар учун жумбоқлигача қолмоқда.

Патомский кратерининг топилиши
Мазкур кратер 1949 йилда Сибирда топилган. Маҳаллий аҳоли уни “Оловли бургут уяси” , деб атайди. У ташқи томонидан ва ҳажмига кўра, метеорит зарбаси оқибатида пайдо бўлган Ой кратерини эслатади. Унинг баландлиги 40 километрдир.
Айни пайтда кратер метеорит туфайли пайдо бўлган, деган тахмин ўз тасдиғини топмаган. Унинг пайдо бўлишига вулқон сабаб бўлган деб тахмин қилинса, лаванинг изи кўринмайди.

Дятлов гуруҳининг сирли ўлими
Бу инсоният тарихидаги энг сирли ва кўп маротаба муҳокама қилинган воқеадир. Ҳодиса собиқ Шўро тизими даврида — 1959 йилда рўй берган. Унга ҳалок бўлган гуруҳ раҳбари Дятловнинг номи берилган.
Бир неча тажрибали сайёҳлардан ташкил топган гуруҳ ўзи қурган чодирни тилиб, иссиқ кийимсиз, ялангоёқ 1500 метр пастликка тушиб, ҳалок бўлган. Гуруҳнинг бир неча аъзоси оғир тан жароҳати олган.
Мазкур ҳодиса юзасидан бир қанча тахминлар мавжуд. Гуруҳ аъзоларининг ҳалок бўлишига қор кўчиши, маиший жанжал, махфий қуролнинг синовдан ўтказилиши, маҳаллий аҳоли билан бўлган низо, ҳаттоки давлат хавфсизлик хизматининг аралашуви ҳам сабаб қилиб кўрсатилган. Уларнинг бирортаси далилларга мос келмайди.
“Adme.ru” нашри






