АсосийShou-biznes

​Шаҳзода тўнғич ўғли Солиҳга қўшиқ куйлашга рухсат бермаслиги ҳақида гапирди

'​Шаҳзода тўнғич ўғли Солиҳга қўшиқ куйлашга рухсат бермаслиги ҳақида гапирди'ning rasmi

Хонанда Шаҳзода ўз фан-клуби аъзолари билан учрашди. Мазкур учрашувда мухлислар хонандага ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Хусусан, Шаҳзода фан-клуби аъзоларидан бири “Мен санъаткор бўлишни истайман. Сиз менга шу ишни қилишни тавсия қиласизми?” дея савол берди.

Шаҳзода эса бунга жавобан:

“Агар санъаткор бўлишингиз ҳақидаги қарорингизни ота-онангиз ҳам қўллаб-қувватлаётган бўлса, мен ҳам тавсия қиламан. Сиз аввало нима учун санъаткор бўлишни истаётганингизни аниқлаб олинг. Айримлар ўзини телевизорда кўришни истагани учун, бошқалар атрофдагиларга ниманидир исботламоқчи бўлгани учун қўшиқ куйлайди. Агар қарорингиз қатъий бўлса, албатта хонанда бўлишингизни тавсия қиламан”,—дея жавоб қайтарди.

Шунингдек, у тўнғич ўғли Солиҳнинг ҳам қўшиқ куйлашга қизиқишини айтиб ўтди:

“Катта ўғлим Солиҳ ҳам болалигидан қўшиқ куйлашга қизиқади. Унга айниқса HIP-HOP, REP йўналишлари ёқади. Солиҳ ҳар сафар мендан бирор қўшиқни куйлаб, уни овоз ёзиш студиясида ёзиш учун рухсат сўрайди. Бироқ, мен унга ‘Аввал институтни тамомлаб, жиддий иш билан шуғуллан, қўшиқ айтиш эса шунчаки хоббинг бўлади’, дейман”.

Бошқа янгиликлар