АсосийDunyo

​Она 3 ёшли қизини қутқариш учун юзига тепишга мажбур бўлди (видео)

'​Она 3 ёшли қизини қутқариш учун юзига тепишга мажбур бўлди (видео)'ning rasmi

Малайзияда 3 ёшли қизини лифтга қисилиб қолишдан асраган аёл мажбурлигидан унинг юзига бор кучи билан тепишга мажбур бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Бу воқеани кузатув камералари видеога олди.

Видеода 3 ёшли қизнинг очиқ турган лифт эшигига яқинлашгани, аммо қизча ичкарига кирмоқчи бўлганда лифт эшиклари ёпила бошлагани акс этган. Аввалига кадрда кўринмаган аёл қизини қутқариш учун яшин тезлигида ҳаракат қилиб, оёғи билан уни тепиб, эшикдан узоқлаштирган. Унинг оёқ зарбаси қизчанинг юзига тўғри келган.

“Лифтда сенсор йўқ, фақатгина ички қисмида эшикларни очиш тугмачаси мавжуд. Қизчанинг омади бор экан, бўлмаса у эшикка қисилиб қоларди”, деб маълумот берди бинонинг қўриқчиси.


Бошқа янгиликлар