Ижтимоий тармоқларда тўртта итнинг эгасини кобрадан ҳимоя қилаётгани акс этган видеоролик пайдо бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Таиланднинг Пхитсанулок вилоятида яшовчи аёлнинг боғига узунлиги икки ярим метр бўлган заҳарли илон кириб қолди. Илонни кўрган итлар унинг тишлашига йўл қўймай, ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилишди. Натижада чақирилмаган меҳмон қайтиб кетишга мажбур бўлди.
Нашрнинг маълумот беришича, бундай кобраларнинг заҳри жуда кучли бўлиб, у одамни бир чақишда ўлдиради.