АсосийDunyo

​Инглиз фермери Ёқутистондан Ҳиндистонга пиёда йўлга чиқди

'​Инглиз фермери Ёқутистондан Ҳиндистонга пиёда йўлга чиқди'ning rasmi

Англиянинг Херефордшир графлигида яшовчи фермер Эндрю Ллойд (Andrew Lloyd) Ёқутистондан Ҳиндистон сафарига пиёда отланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Фермер ўзининг саёҳати билан ер юзидаги энг совуқ жойларга боришни мақсад қилди. У бундан ташқари, хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади. Эндрю Ллойд Ёқутистон пойтахтида бўлди, энди ЮНЕСКОнинг барча халқаро меросларини томоша қилиш учун Мўғилистон орқали Хитойга, кейин Тибет ва Непал орқали Ҳиндистонга пиёда боришни режалаштирди.

Ллойд Ёқутистонда ҳавонинг жуда совуқлиги, кучли шамол эсишини таъкидлади. У саёҳати давомида Непалдаги қишлоқ ва мактабларни тиклашни молиялаштириш билан шуғулланувчи Ghurka Welfare Trust жамғармаси ҳисобига пул йиғишни ҳам ният қилди. У бу ҳақда ёзаёгандаёқ талаб қилинаётган 20 минг фунтнинг 1160 фунтини йиғишга муваффақ бўлди.

    Бошқа янгиликлар