АсосийDunyo

​Омсклик эркак 13 ёшли қизни гаровга олди

'​Омсклик эркак 13 ёшли қизни гаровга олди'ning rasmi

Россиянинг Омск шаҳрида жиноятчи эркак 13 ёшли қизни гаровга олди, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.

Омскда пичоқ билан қуролланган эркак кампир ва невараси ўтирган уйга бостириб кирди. Кекса аёл уйдан қочиб чиқиб, одамларни ёрдамга чақиришга муваффақ бўлди. Қиз эса уйда, жиноятчи билан қолди. Шу орада қиз полицияга қўнғироқ қилишга улгурди. Воқеа жойига етиб келган Росгвардия жангчилари ва полициячилар қизнинг томоғига пичоқ тираб, гиёҳвандлик моддаси топиб беришни талаб қилаётган эркакни қуролсизлантириб, қўлга олди. 41 ёшли эркак маҳаллий фуқаролардан бири бўлиб, илгари ҳам содир этган жиноятлари учун судлангани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, қиз ҳеч қандай тан жароҳати олмади.

Бошқа янгиликлар