1

​Хотирасини йўқотган аёл тақдири ҳақидаги “Бебаҳогинам” фильми тақдим этилди(Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 02.02.2017, 11:00
Теглар: Кино, Фото, Ўзбекистон, Актриса, Фильм, Актёр, Тақдимот
​Хотирасини йўқотган аёл тақдири ҳақидаги “Бебаҳогинам” фильми тақдим этилди(Фото)

1 февраль, чоршанба куни режиссёр Озод Шамснинг “Бебаҳогинам” фильмининг ҳамкорлар ва ОАВ ходимлари учун ёпиқ премьераси бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида фильм ижодкорлари, бош роллар ижрочилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.


“Бебаҳогинам” оғир дардга чалинган аёлнинг мураккаб қисмати ҳақида ҳикоя қилади.


Бадавлат оиланинг фарзанди Жаҳона Тоҳир исмли йигит билан танишиб қолади. Улар бир-бирларига кўнгил қўяди. Жаҳонанинг ота-онаси эса қизларидан сўраб ҳам ўтирмай, уни Мурод исмли йигитга унаштириб қўйишади. Тоҳир Жаҳонанинг отаси билан учрашиб, вазиятни тушунтиради...

Фильмнинг очиқ премьераси 13 февраль куни бўлиб ўтади. "Бебаҳогинам" фильмини 14 февралдан бошлаб катта экранларда томоша қилишингиз мумкин.


Фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Гулчеҳра Саъдуллаева, Лутфулла Саъдуллаев, Саида Раметова ҳамда ёш актёрлар Шавкат Комилов ва Муқаддас Саъдуллаевалар ижро этган.


“Кинокартина орқали ‘Фильм қаҳрамони энг оғир вазиятда ҳам рафиқасини ташлаб кетмади. Арзимаган нарса сабаб оилани бузиб, фарзандларни тирик етим қилишга арзирмикан’, демоқчиман. Яширмайман, “Бебаҳогинам”га алоҳида эътибор билан ёндошганман”,—дейди фильм режиссёри Озод Шамс.









Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1