АсосийDunyo

​2 ёшли Путин Жўраевнинг укаси Шойгу дунёга келди

'​2 ёшли Путин Жўраевнинг укаси Шойгу дунёга келди'ning rasmi

Россиянинг Владимир вилоятида яшовчи Жўраевлар оиласида дунёга келган болага, унинг бобоси Раҳмон Жўраев Россия мудофаа вазири Шойгунинг шарафига Шойгу, деб исм қўйди, дея хабар берди “Тjk.rus4all.ru” нашри.

Чақалоқнинг тўлиқ исми-шарифи Шойгу Ҳурматович Жўраев бўлди.

“Шойгу Россия ФВВни оёққа турғизди, шунинг учун ҳам набирамни Шойгу, деб атадим деди Раҳмон Жўраев.

Чақалоқнинг бобоси, 70 ёшли Раҳмон Жўраев Россия президенти Владимир Путиннинг ҳақиқий мухлисидир. Шунинг учун ҳам у 2 ёшли набирасининг исмини Путинга ўзгартирган эди. У уйида Путинга аталган кичкина музей ҳам ташкил қилган. Бу ерда Путин акс этган турли суратлар, гиламлар сақланади.

“Газетада мисрлик журналистнинг фарзандига Путин-Мухтор, деб исм қўйганини ўқиганимдан кейин узоқ мамлакатлардаги одамлар фарзандаларига унинг номини қўйганда, мен президентим учун жонимни фидо қилишга розиман, деб ўйладим ва 2 ёшли неварамнинг исмини Путинга ўзгартирдим”, деб маълумот берди Раҳмон Жўраев. Раҳмон Жўраевнинг ўзи эса Тожикистон президенти билан адашдир.

Жўраевлар оиласи бундан 7 йил муқаддам Россияга кўчиб келган, Россия фуқаролари ҳисобланади. Улар 5 йил мобайнида Москва шаҳрида истиқомат қилишган. Сўнгги 2 йил мобайнида эса Владимир вилоятининг Александров туманидаги Легково қишлоғида яшашади.

Бошқа янгиликлар