АсосийDunyo

​Кекса аёлни ғажиб ўлдирган итларни қўйиб юборган қўриқчи қўлга олинди

'​Кекса аёлни ғажиб ўлдирган итларни қўйиб юборган қўриқчи қўлга олинди'ning rasmi

Россия спорт ишлари вазирлигининг биноси олдида 80 ёшли кекса аёлни тўртта ит ғажиб ўлдирди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Мазкур факт бўйича, итларни катакдан чиқариб юборган хусусий қўриқлаш хизмати ходими қўлга олинди. У ўз ишига совуққонлик билан қарагани туфайли қамоққа олинди. Қўриқчи итларни қўйиб юборишдан илгари, у ҳудудда бегона шахсларнинг бор-йўқлигини текширмаган.

Итлар ғажиб ташлаган аёлнинг жасади Москва шаҳрининг Казаков кўчасидан топилди. Қўриқчига эса “Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” жинояти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов итларни сақлаш қонун-қоидаларини текширмоқда. Хусусий қўриқчилик хизмати мазкур итлардан Курск вокзалидан узоқ бўлмаган Россия спорт ишлари вазирлиги ҳудудини қўриқлашда фойдаланган.

Бошқа янгиликлар