1

​Хитойда массаж салонидаги ёнғин оқибатида 18 киши ҳалок бўлди (Видео)

ДУНЁ 06.02.2017, 09:57
Теглар: Видео, Фожиа, YouTube
​Хитойда массаж салонидаги ёнғин оқибатида 18 киши ҳалок бўлди (Видео)

Хитойнинг шарқида жойлашган массаж салонларидан бирида чиққан ёнғин оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, яна бир қанча киши яраланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

5 февраль куни, кечқурун Чжэцзян вилоятининг Тяньтай уездида жойлашган массаж салонларидан бирида ёнғин чиқди. Мазкур салонда ҳаммом ва оёқлар массажи хизмати кўрсатилган. Ёнғин бир ярим соатдан кейин батамом ўчирилган. Воқеа жойидан 8 кишининг жасади топилган, яна 10 киши касалхонада вафот этган. 18 киши турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ёнғин акс этган видеодан иккинчи қават деразасидан сакраётган одамларни кўриш мумкин.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1