1

​Cвердловсклик эркак суваракларни кўпайтириб юборгани учун қўшни аёлни тириклай ёқиб юборди

ДУНЁ 06.02.2017, 14:58
Теглар: Эркак, Жиноят
​Cвердловсклик эркак суваракларни кўпайтириб юборгани учун қўшни аёлни тириклай ёқиб юборди

Россиянинг Свердлов вилоятидаги Среднеуральск шаҳрида яшовчи эркак суваракларни кўпайтириб юборгани учун ётоқхонадаги қўшни аёлни ёқиб юборди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.

Қўшнилар суваракларнинг кўпайгани юзасидан жанжаллашганидан кейин аёл иккинчи қаватдаги ўз хонасига кўтарилган. Эркак эса аёлнинг эшигига ёнувчи суюқлик сепиб, ўт қўйган. Ёнғин оқибатида қўшни аёл ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган аёлдан ташқари хонада унинг опаси ва жияни бўлган, улар деразадан сакраб, тан жароҳати олган.

Судланувчи суд жараёнида ўз айбини тан олди. Суд уни қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1