Хитойнинг Чунцин шаҳридаги аттракционда учаётган 14 ёшли қиз аттракциондан тушиб кетиб, ҳалок бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Бу воқеа ўтган жума куни юз берди. Видеода аттракционнинг айланиб, ишга тушганини, орадан бир неча сония ўтгач, аттракционда ўтирган қизнинг пастга тушиб кетгани акс этган. Шифокорлар қизнинг ҳаётини сақлаб қололмади, у касалхонада вафот этди.
Нашрнинг маълумот беришича, бахтсиз ҳодисага аттракцион ходимининг хавфсизлик камарини нотўғри боғлагани сабаб бўлган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.