АсосийDunyo

​ОАВлар Мелания Трампнинг меҳнат фаолиятидаги “қора доғлар”ни аниқлади

'​ОАВлар Мелания Трампнинг меҳнат фаолиятидаги “қора доғлар”ни аниқлади'ning rasmi

Мелания Трампнинг адвокатлари уни эскорт-хизматида фаолият юритган, деб нотўғри маълумот бергани учун Daily Mail нашрининг устидан яна судга даъво аризаси билан мурожаат этди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Август ойида мазкур нашр, АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампнинг 90 йилларда эскорт-хизматида ишлагани ҳақида ёлғон маълумот бергани учун унинг адвокатлари Мэриленд штати судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Кейинчалик Британия газетаси Трампнинг рафиқаси ҳақидаги мақолани олиб ташлади. Мэриленд суди ўтган ҳафта Буюк Британияда жойлашган нашрга нисбатан суд қилиш ҳуқуқига эга эмасликларини ҳисобга олиб, даъво аризасини кўриб чиқишга эҳтиёж йўқ, деган қарорга келди.

Энди Мелания Трампнинг адвокатлари Нью-Йорк шаҳар судига мурожаат қилиб, етказилган маънавий зарар учун 150 миллион доллар товон пули тўлашни талаб қилди.

Бошқа янгиликлар