1

​Азамат Ахроров Шахзода Муҳаммедова билан «Асал ойи»да...

ШОУ-БИЗНЕС 08.02.2017, 11:25
Теглар: Муҳаббат, Шоу-бизнес, Тўй, Актриса, Актёр, Оила, Шаҳзода Муҳамедова
​Азамат Ахроров Шахзода Муҳаммедова билан «Асал ойи»да...

Азамат Ахроров ҳамда Шахзода Мухаммедованинг муҳаббат можоролари ҳали якун топмаган бир вақтда киноижодкорлар уларни яна севишганлар ролига таклиф қилишди.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов узоқ танаффусдан сўнг янги романтик кинокомедия устида иш бошлади. «Асал ойи» деб номланган янги романтик кинокомедияда бош ролларни айнан актёр ва режиссёр Азамат Ахроров ҳамда актриса ва дизайнер Шахзода Муҳаммедовалар ижро қилишмоқда.

Бош ролларга актёр ва актрисаларни танлаш борасида продюсерлар узоқ тортишувлардан сўнг Азамат Ахроров ҳамда Шахзода Муҳаммедовалар жуфтлигини танлашди.

Филмнинг асосий воқеалари яъни асосан чет элда суратга олиниши режалаштирилган бўлиб, моддий харажатларни учта катта продюсерлар ўз бўйнига олганлиги ҳам фильмнинг нечоғлик катта кино картинка эканлигидан далолат беради. Наҳотки фильмнинг бюджети шу даражада катта бўлса?


Шахзода Муҳаммедова фильмдаги бош қаҳрамон қиз учун 22 хил либосдан ташкил топган либослар дизайни ва уларни тикиб, тайёрлаш билан бандлиги ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

Фильмда Матёқуб Матчонов, Раъно Ярашева, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Дилшод Мирзамуратов сингари актёрлар жамоаси иштирок этади.

Бизнингча кастинг жараёни ва актёр, актрисларни саралаш ҳали ҳам давом этмоқда.

«Асал ойи» фильмининг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.

Маълумотлар фильмнинг инстаграмдаги «Асал ойи» деб номланган расмий саҳифасидан олинди.

Шарҳлар

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди (видео)

01.10.2022, 14:39

Самарқанддаги тўйхонада яқинларининг қаровсизилиги сабаб йўқолган болакай, базмгоҳ атрофидаги 8 метрлик қудуққа тушиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича,...
Тўй фожиага айланди: маросимга кетаётган куёв дарёга чўкиб кетди

20.07.2022, 09:30

Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда тўйларни 100 кишилик қилиб ўтказишга рухсат берилди

20.09.2021, 10:56

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1